
Nokia бош директори Раджив Сури айни пайтда компаниянинг саратон касаллигини бир неча ой олдиндан айтиб бера олувчи билагузук яратаётгани ҳақида маълум қилди.
Тадбиркорнинг сўзларига қараганда, билагузук инсон қонидаги холестерин, қанд ва лактик кислота миқдорни сканер қилиб беради, натижада эса саратон касаллигининг олдини олиш имкони туғилади.
Шунингдек, Nokia бош директори 5G алоқаси пайдо бўлиши билан тиббиёт соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга ошиши ҳақидаги ўз фикрини билдириб ўтган. Шундай вазиятда маълумот алмашиш борасида ҳам ҳеч қандай кечикишлар бўлмайди.
“Тасаввур қилинг, чикаголик шифокор Тайвандаги бирор инсон устида робот ёрдамида операцияни амалга оширмоқда. Унга бўлаётган ҳодисалар юзасидан тезкор ҳисобот керак бўлади” дейди Сури. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар