21:20 / 02.02.2018
4 496

Шифокорлар болалар “Фейсбук”ини ёпишни талаб қилишмоқда

Шифокорлар болалар “Фейсбук”ини ёпишни талаб қилишмоқда
Болалар ҳуқуқи ҳимоячилари, ҳуқуқшунослар ва педиатрлар “Фейсбук”дан ижтимоий тармоқнинг болалар учун мўлжалланган Messenger Kids версиясини ёпишни талаб қилмоқдалар. Мазкур гуруҳ болалар ижтимоий тармоқларда бўлмасликлари керак деган фикрни илгари суришяпти.

Хабарда айтилишича, 100 кишидан иборат бўлган ҳуқуқшунос, шифокор ва болалар ҳимоячиларидан ташкил этган гуруҳ ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг номига Messenger Kidsни ёпиш илтимоси билан мактуб йўллашган. Унда айтилишича, мессенжер болалар саломатлиги ва балоғат ёшига тўлмаганларнинг ривожланишига хавф туғдириб, уларнинг ижтимоий тармоққа ўрганиб қолишларига олиб келмоқда.

Мутахассислар кичик ёшдаги интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар оқимига тайёр эмас дея ҳисоблашади. Бундан ташқари Messenger Kidsнинг болаларда ижтимоий тармоқларга қарамликни келтириб чиқариши ҳақида ҳам қайд этилган.

Ижтимоий тармоқнинг хавфсизлик бўйича раҳбари Антигон Дэвиш ушбу мактуб юзасидан фикр билдириб, уни яратишдан аввал ота-оналар ва мутахассислар билан сўровномалар олиб борилгани, шунингдек ижтимоий тармоқнинг ушбу версияси болаларнинг ота-оналар билан ҳамиша алоқада бўлиб туришларига ёрдам бериши ҳақида айтган.

Бундан бироз аввалроқ ижтимоий тармоқнинг болалар учун мўлжалланган версияси Буюк Британия Соғлиқни сақлаш министри Жереми Хант томонидан ҳам танқид қилинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Шифокорлар болалар “Фейсбук”ини ёпишни талаб қилишмоқда