00:10 / 03.02.2018
3 932

Apple компанияси iPhoneнинг савдо ҳажми тушиб кетгани ҳақида маълум қилди

Apple компанияси iPhoneнинг савдо ҳажми тушиб кетгани ҳақида маълум қилди
Apple 88 миллиард доллардан ортиқ рекрод даражадаги кирим даромади олганига қарамай iPhone смартфонининг савдо ҳажми тушиб кетгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида 2018 йилнинг биринчи кварталига тегишли ҳисобларда қайд этилмоқда.

Уларга кўра, охирги квартал давомида 77,3 миллион дона iPhone смартфонлари сотилган. Умумий даромад 88,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, соф тушум 26, 3 миллиард долларга тенгдир.

Ўтган йилнинг биринчи кварталида Apple 78,3 миллион дона iPhone смартфонига буюртма олган. Ушбу вақт мобайнидаги умумий даромад эса 78,4 миллиард доллар, соф тушум эса 23,4 миллард долларга тенг бўлган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси iPhoneнинг савдо ҳажми тушиб кетгани ҳақида маълум қилди