Бугунги кунда виртуал реаллик билан бирга қўшимча реаллик тушунчаси ҳам кенг оммалашиб бормоқда. Бу эса ўз маҳсулотларини қўшимча макон ёрдамида бир бутун ҳолатга келтираётган йирик компаниялар учун анча истиқолли ҳисобланади.
«TechCrunch» нашрининг ёзишича, мазкур соҳадаги янги дастурлардан бири сизнинг деворларингизни виртуал санъат асарлари билан безаб беради. Шундан сўнг ўзингизга ёққанини харид қилишингиз мумкин бўлади, деб хабар берди «Хабар» нашри.
Дастурни Американинг йирик интернет дўконларидан бири — «Art.com» яратмоқда. Ушбу компания суратлар савдоси билан 20 йилдан буён шуғулланиб келади. «Art.com» бош директорининг ёнига «Lyft» такси-дастурининг маркетинг бўйича собиқ раҳбари Кира Вамплер келмаганида ўз фаолиятини шу тарзда яна анча йиллар давом эттирган бўларди. «Art.com» мобил дастурига деворларни турли виртуал сурат ва постерлар билан безаш имконини берадиган «ArtView» функциясини яратиш фикри айнан ундан чиққан.
Фойдаланувчилар 2 миллион турдаги постер ва суратлар ичидан ўзига маъқулини танлаб олиши ва уни девор ўлчамига мос равишда буюртма қилиши мумкин.
«Қўшимча реалликдан нафақат видеоўйинларда, балки бизнинг мижозларимизни реал муаммоларини ҳал этишда ҳам фойдаланиш мумкин. Бизнинг компаниямиз замонавий дизайннинг барча тенденцияларига мос бўлишга интилмоқда. Дастур фойдаланувчилари ўзларига ёққан суратларни кўриб чиқиши ва сотиб олиши мумкин. Бу эса савдо ҳажмининг ўсишига хизмат қилади деган умиддамиз», дейди компания раҳбари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди