16:00 / 06.02.2018
4 214

Биткоиннинг қулаши давом этади: У салкам 6 минг долларга қадрсизланди

Биткоиннинг қулаши давом этади: У салкам 6 минг долларга қадрсизланди
Январ ойи охирларига келиб, барча йирик криптовалюталар нархи кескин туша бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Криптовалюталарнинг қулаши шу билан тўхтаб қолмади, аксинча кучайди. Таназзул, айниқса, уларнинг энг йиригига жиддий «зарба» бермоқда — биткоин бир ҳафта ичида икки бараварга қийматини йўқотди. 30 январда у 11 минг доллар атрофида баҳоланаётганди, энди эса унинг нархи 6150 долларга тушиб қолди, деб хабар берди «Xabar.uz».

Нархларнинг бундай кескин пасайишига япон криптобиржаси «Coincheck»нинг қулаши — 500 миллион долларлик криптовалюталарнинг ўғирлаб кетилиши асосий сабаблардан бири бўлиши мумкинлиги айтилганди. Биржа яратувчилари ўғирланган пулларнинг 90 фоизини қайтаришга ваъда берган, бироқ Япония ҳукумати вазиятни ўрганишни бошлаб юборган. Кейинчалик «Facebook» криптовалюта рекламасини тақиқлаган эди.

Бу орада АҚШнинг «PMorgan Chase», «Citigroup» ва «Bank of America» каби йирик банклари курсларнинг доимий ўйнаб тургани учун мижозларига ўз кредит карталарига криптовалютани харид қилишни ман қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Биткоиннинг қулаши давом этади: У салкам 6 минг долларга қадрсизланди