Horizon System Самолёт ва поезд орасидаги гибрид сифатида лойиҳаланган ва тўлиқ электрлашган транспорт тизими ҳисобланади. Магнитли осма технологиялар билан жиҳозланган ушбу тизимда, катта ўлчамли самолёт (учувчи қанот) учиш давомида, SkyLink-поездлар ичидаги йўловчиларни SkyShip-самолётга иккаласининг ҳам ҳаракатини тўхтатмаган ҳолда олиши мумкин.
Муаллифнинг фикрича ушбу лойиҳа катта аэропортларда ва автомобил йўлларида ортиқча юкланишлар ва тирбандликлар масаласини ҳал қилиш имконини беради. Horizon System йўловчилари ўзларининг маҳаллий SkyStation-терминаллари орқали ҳаракатланишлари зарур бўлади (худди метронинг ўтиш бекатларидагидек).
Биз SkyLink поезди бортида учиш-қўниш майдони йўлагига яқинлашиб боришимиз билан, магнитли левитация технологияси туфайли у юмшоқгина тезланиб боради, унинг тезлиги то самолётнинг тезлигига етмагунча ўсишда давом этади ва сўнгра эса SkyShip-дрон ушбу поездни ўз бортига олади.
Самолёт қанотлари билан релслар устидаги магнитли осма бўйлаб осилиб туриш орқали ерга тегмасдан электрлаштирилган поездларни ўзидан соқит қилади ва янгиларини ўзига қабул қилиб олади. Темир йўл вагонлари бортидаги аккумуляторлар эса релс бўйлаб ҳаракатланиш пайтида, масофали зарядлаш технологиялариини қўллаган ҳолда заряд тўплайди ва самолет билан бирлашгандан сўнг учиш пайтида самолётни ҳаракатга келтиради. Самолётдан бўшатилган автотранспорт, магнитли релсларнинг транзит ҳудудига етиб бориши биланоқ яна заряд олишда давом этади.
Ушбу ҳаво кемаси масофадан туриб эксплуатация қилинади, яъни масофадан туриб бошқариш тизимига эга. Самолёт кабина ўрнига катта ойна билан ўралган ва дам олиш хонасига ўхшаш ягона майдонга эга бўлиб, саёҳат пайтида ҳайратланарли кўринишни ҳосил қилади. Лойиҳани 2050 йилгача амалга жорий қилиш режалаштирилган.
Mанба: usm.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи