00:20 / 20.02.2018
11 373

Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари "кўринмас қирувчи самолёт"га эга бўлди

Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари "кўринмас қирувчи самолёт"га эга бўлди
Хитойнинг кўринмас-қирувчи самолёти «Цзянь-20» (J-20) мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмасида жанговар навбатчиликни бошлади. Хитой ҳарбий-ҳаво кучларини вакили Шэнь Цзинькэнинг маълум қилишича, янги қирувчи самолёт «мамлакатнинг ҳаво майдонидаги хавфсизлик даражасини оширишга» хизмат қилади, деб ёзади «Хабар» нашри.

Шэнь Цзинькэнинг сўзларига кўра, «Цзянь-20» қирувчиси сабаб мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар бўлинмалари учувчиларни тайёрлаш бўйича барқарор ўсишга эришган.

Мазкур қирувчи самолёт «Red Sword — 2017» ўқув машғулотларида муҳим ролни ўйнаган ва «янги турдаги ҳаво кучларининг жанговар қобилиятини мустаҳкамлаш учун замин яратган». Армия неча дона янги қирувчига эга бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Хитойнинг «Цзянь-20» тўртинчи авлод қирувчиси биринчи бор ҳавога 2011 йилда кўтарилган. Кенг оммага эса 2016 йилнинг ноябрида Чжуахеда бўлиб ўтган «Air show China» халқаро авиакосмик салонида намойиш этилган.

Самолётни ясашда махсус танланган планерлар ва такомиллаштирилган материаллардан фойдаланилгани сабаб уни одатдаги радиолокацион қурилмалар ёрдамида аниқлаш жуда қийинчилик туғдиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари "кўринмас қирувчи самолёт"га эга бўлди