Google ўзида Android Pay ва Google Wallet'ни бирлаштирувчи Google Pay тўлов сервисининг расман ишга тушиши ҳақида эълон қилди. Фойдаланувчилар яқин орада Android Pay'ни янгилаб, янги иловага киришлари мумкин бўлади.
Таъкидлаш жоизки, Google Pay'ни компаниянинг барча маҳсулотларига интеграция қилиш мумкин. Chrome браузери ва Assistant ёрдамчиси ҳам шулар жумласидандир.
АҚШ ва Буюк Британия аҳолиси бир-бирига пул ўтказишда фойдаланган Google Wallet сервиси номи Google Pay Send'га ўзгарди. Яқин ойларда Google Pay'нинг асосий иловасида унинг функциялари пайдо бўлиши кутилмоқда.
Ишлаб чиқарувчилар Google Pay орқали тўловни қўллаб-қувватлаш хизматларини қўшишни истаган компанияларга интеграция жиҳозлари, шунингдек ҳамкорлар рўйхати билан танишиб чиқишни тавсия қилишмоқда.
Google Android Pay сервиси номи ўзгариши ҳақида жорий йилнинг январь ойи бошида маълум қилганди, бироқ ўшанда баъзи ОАВ компания тўлов сервисини ёпмоқда, деган версияни илгари суришганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...