Дунёдаги илк учар такси видеоси намойиш қилинди (видео)

  • 24 февраль 2018, 00:20
  • 2 842
  • Технология
  • Дунёдаги илк учар такси видеоси намойиш қилинди (видео)
    Airbus компанияси Vahana лойиҳасининг илк учар таксиси Alpha One парвози видеосини намойиш қилди. Видео YouTube’да жойлаштирилди.

    Синовлар Орегон штатида ўтган ва 53 сония давом этган. Таксини лойиҳалаган муҳандисларнинг айтишича, парвоз қурилмаси 745 кг гача оғирликни кўтара олади, бироқ унинг кабинасида фақат бир киши учун ўриндиқ бор.

    Аэротакси тўлиқ электр энергияда ишлайди ва бир нечта моторга эга. Компанияда таъкидланишича, Vahana 5 минг метрдан юқорироққа кўтарила олади.

    Alpha One’ни яратиш устида ишлар 2016 йилда бошланган. Airbus ушбу транспорт воситасини 2020 йилда савдога чиқармоқчи.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Дунёдаги илк учар такси видеоси намойиш қилинди (видео)