«Хитойнинг Гугли» номи билан танилган «Baidu» компанияси сунъий интеллект соҳасида олиб бораётган сўнгги изланишларини маълум қилди. Нейрон тармоқлар базасида ишлайдиган тизим инсон овозини клонлаштириши мумкин. Дастур одам нутқига тақлид қилибгина қолмайди, унга ўзига хос хусусиятларни ҳам қўшишга қодир, деб ёзади «Хабар» нашри.
2017 йилда «Baidu Deep Voice» муҳандислар гуруҳи инсоннинг 30 дақиқалик нутқи асосида унинг овоз клонини яратишга қодир технологияни тақдим этганди. «Adobe» компаниясининг «VoCo» дастури эса ушбу ишни 20 дақиқали нутқ орқали эплашни уддалаган эди. Канаданинг «Lyrebird» стартапига эса бу борада атига бир дақиқа кифоя қилган. «Baidu»нинг янгиланган дастури эса бир неча сония ичида овозни имитация қилишга қодир.
Ушбу технология келажакда сизнинг овозингиз билан фарзандингизга эртак ўқиб бериши ёки қўнғироқ қилишнинг имкони бўлмай қолганида у овозингизни қўйиб бериб уни тинчлантириши мумкин. Бу шунчаки мазкур технология тақдим этадиган имкониятнинг кичик бир қисми, холос.
Янги технология инсон овозини 95 фоиз аниқликда ўхшатишга қодир. Уни тинглаб кўрган одамлар янгиликка 4 баллдан ўртача 3,16 балл қўйди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?