date
views 6 407

«Audi» учар автомобиль модулини тақдим этди (фото)

«Audi» учар автомобиль модулини тақдим этди (фото)
«Audi» компанияси «Airbus» ҳамда «Italdesting» билан ҳамкорликда келажак транспорт воситаси — «Pop.Up Next» гибрид автомобилини яратди. Унинг асосида икки кишига мўлжалланган йўловчилар кабинаси мавжуд бўлиб, ғилдираклар устидаги шассига ёки 4 винтли учар модулга уланиши мумкин, деб маълум қилади «Xabar.uz».

Автомобиль мутлақ электрлаштирилган ва енгил бўлади, у парвоз учун кўп энергия сарфламайди. Кабина ичига 49 дюймли юзни танишга ва кўз ҳаракатини кузатишга мўлжалланган улкан дисплей жойлашади, уни овоз ёрдамида бошқариш мумкин бўлади.

Бу ҳозирча шунчаки концепт бўлиб, шу турдаги автомобиллар яқин 10 йил ичидагина пайдо бўлиши мумкин. Қурилма шахсий транспорт воситаси ёки такси эҳтиёжини бемалол қондира олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Audi» учар автомобиль модулини тақдим этди (фото)
-->