09:04 / 18.03.2018
5 520

Асаларилар қирилиб кетиш хавфи остида. Муаммонинг ечими қандай?

Асаларилар қирилиб кетиш хавфи остида. Муаммонинг ечими қандай?
Фото: «Hi-News»
Кўплаб экспертларнинг маълум қилишича, агарда асалариларнинг популяцияси ҳозиргидек камайишни бошласа, 15—20 йилдан сўнг улар бутунлай қирилиб кетади. Асалариларнинг қирилиши — асалнинг йўқолиб кетиши демакдир. Бундан ташқари юзлаб турдаги ўсимликлар, унинг ортидан бутун бошли экотизим йўқолиб кетади.

Шу сабаб АҚШдаги йирик гипермаркетлар тармоғи — «Walmart» сунъий асалариларни яратишни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Xabar.uz».

Келажак қурилмаларининг номи — «Чангловчи дронлар» бўлиб, улар асалариларнинг деярли барча функцияларини бажаради. Ушбу дронларнинг асосий вазифаларидан бири — чангланиши керак бўлган ўсимликларни аниқлашдан иборат.

Асалари дронлар эса сенсорлар, датчиклар ва камералар ёрдамида чангланадиган гулларни аниқлаш билан шуғулланади. Улар чекланган ҳудуд бўйлаб учиб, чанг йиғади. Шунингдек, улар билан бирга зарарли ўсимликларни аниқловчи ва уларни йўқ қилувчи арилар ҳам ишлайди. «Walmart» вакиллари ўзларининг ушбу қурилмасини патентлаш учун ариза топширган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Асаларилар қирилиб кетиш хавфи остида. Муаммонинг ечими қандай?