17:56 / 18.03.2018
4 912

Энди банкоматлар орқали карталар ҳисобини нақд пулда тўлдирса бўлади

Энди банкоматлар орқали карталар ҳисобини нақд пулда тўлдирса бўлади
Ўзбекистонда карталар ҳисобини нақд пул билан тўлдириш мумкин бўлган банкоматлар пайдо бўлади. Бу ҳақда UzCard компанияси хабарига асосан Дарё нашри маълум қилди. Бу охирги вақтларда аҳолининг маҳсулотлар ва хизматларга карталар орқали ҳақ тўлаш эҳтиёжининг ошаётганлиги билан боғлиқ.

Нақд пулларни қабул қилиш функциясига эга бўлган банкоматлар (cash in) одамлар гавжум жойлар: метро, бозорлар ва савдо марказларига ўрнатилади. Банкоматлар турига қараб купюраларни икки усул: дасталаб ёки бир купюрадан қабул қилади.

Биринчи ҳолатда машина пул дастасини ўзи ҳисоблайди ва экранга умумий суммани чиқаради. Иккинчи ҳолатда ҳар бир купюрани алоҳида қўйиш лозим.

Ҳисобни тўлдириш учун банкоматга картани жойлаб, нақд пулларни киритиш ва экрандаги менюдан керакли функцияни танлаш кифоя.

Ўзбекистонда айнан қандай банкоматлар ўрнатилиши ҳақида UzCard компанияси яқин вақт ичида маълум қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энди банкоматлар орқали карталар ҳисобини нақд пулда тўлдирса бўлади