"Brush Gold рангидаги iPhone ишлаб чиқаришда", - деб ёзади у.

Гаскин Brush Gold рангидаги SIM-карта лоткаси суратини юклаб, вендор янги рангдаги iPhone X'ни ишлаб чиқараётганига ишора қилди. Таъкидлаш жоизки, бундай рангдаги смартфоннинг 3D-тасвирлари флагман релизидан бир неча ой олдин пайдо бўлганди. Бироқ Apple iPhone X'ни икки рангда тақдим этди — кумушранг ва "кулранг космос".

iPhone X билан бир вақтда намойиш этилган iPhone 8 тилларанг версияда ҳам тақдим этилган эди. Шунингдек манбада айтилишича, Apple компанияси RED акцияси доирасида ўзининг сўнгги қурилмасини қизил рангда тақдим этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Тилларанг айфон яқин орада пайдо бўлиши кутилмоқда, зеро бундай рангдаги смартфонлар Осиё бозорларида жуда машҳур.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар