«Google Assistant» овозли ёрдамчиси кўмагида эндиликда пулларни ўтказиш ва қабул қилиш мумкин. Бунга ассистентнинг «Google Pay» мобиль тўлов тизими билан интеграциялашуви натижасида эришилди, деб хабар берди «Хабар» нашри.
Эндиликда фойдаланувчилар овозли ёрдамчи кўмагида ўз контактлари рўйхатида бўлган исталган одамга пул ўтказиши мумкин. Бунинг учун керакли буйруқни бажариш керак, холос.
«Google Assistant» дастуридан «Android» ҳамда «iOS» тизимидаги қуриламаларда фойдаланиш мумкин. Тахминларга кўра, «Google Pay Sent» тўлов тизими тармоғида (эски номи «Google Wallet») ишлайди.
Ҳар бир транзакция қўшимча тарзда тасдиқлов сўрайди, бу орқали эса хатолик ва пул юборишдаги «нотўғри» йўналиш олди олинади.
Ҳозирча янги дастурдан фақатгина АҚШ ҳудудида фойдаланиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди