Xiaomi Европада музлатишни талаб қилмайдиган 621 литрли ақлли музлаткични чиқарди

Xiaomi компанияси Европа бозорида ўзининг маиший техника линиясини кенгайтириб, янги Mijia Side-by-Side 621Л музлаткичини тақдим этди. Ушбу модел катта оилалар учун мўлжалланган бўлиб, унинг нархи 850 евро этиб белгиланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилманинг умумий ҳажми 621 литрни ташкил қилади: шундан 385 литри совутиш камерасига, 236 литри эса музлаткич қисмига тўғри келади. Ички қисмда созланувчи жавонлар ва бир нечта сақлаш зоналари мавжуд. No Frost тизими эса фойдаланувчини музлаткични қўлда эритиш ташвишидан халос қилади.
Xiaomi шунингдек, маҳсулотларнинг янгилигини сақлаш учун антибактериал ва дезодорация хусусиятига эга Аг+ модулини қўшган. Қурилма Xiaomi Ҳоме экотизимига тўлиқ интеграция қилинган бўлиб, мобил илова орқали ҳароратни масофадан текшириш, режимларни алмаштириш ва билдиришномаларни олиш имконини беради.
Ақлли музлаткич Google Assistant ва Amazon Алекса орқали овозли буйруқларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Қурилманинг ишлаши учун инверторли компрессор масъул бўлиб, шовқин даражаси бор-йўғи 35 дБ ни ташкил этади. Музлаткичнинг ўлчамлари 910 × 715 × 1770 мм га тенг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!