«Telegram» мессенжерининг дастурчилар жамоаси унинг функционал имкониятларини кенгайтиришдан бир зумга бўлса ҳам тўхтаганлари йўқ, деб хабар беради «Терабайт».
Бу саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур мессенжердан фойдаланувчи фаол аудитория тобора кенгайиб бормоқда. Яқинда «Telegram»нинг фаол фойдаланувчилари сони жаҳон миқёсда 200 млн нафарга етди. Уларнинг ҳар бири ҳар куни бу тармоққа ҳеч бўлмаса бир маротаба киради.
23 март куни «Telegram» хизмати учун навбатдаги янгиланиш ишга туширилди. Мессенжернинг бу янги талқинини «Android» ҳамда «iOS» операцион тизимлари фойдаланувчилари смартфон ёки планшетларига юклаб олишлари мумкин.
Мазкур янгиланиш икки фойдали функциялар – қидирув тизими ёрдамида стикерларни излашни амалга ошириш ҳамда фотосуратларни алоҳида эмас, балки жамлаб, яъни биратўла бир нечта сурат юбориш имкониятлари билан таъминланган.
Ушбу мессенжерда стикерларнинг жорий қилинганига 2 йилдан ошди ва бу функция унинг оммалашувига ижобий ҳисса қўшган. Кўплаб учинчи томон дастурчилари ўзларининг шахсий стикерларини ишлаб чиқариб, бу хизматда эълон қилганлар. Натижада, уларнинг сони ҳозирда 500 дан ошиб кетган.
Шу сабабдан ҳам, «Telegram» дастурчилари стикерлар бўйича тезкор қидирув тизимини ишга туширишга қарор қилганлар. Бу функциядан фойдаланиш жуда осон. Агар сиз калит сўзни ёки бирор «Emoji» смайликни киритсангиз, хизматнинг ўзи сизга мавзу бўйича зарур стикерни таклиф қилади.
Шу билан бирга, энди «Telegram» тармоғида фотосуратларни жамлаб юбориш имконияти туғилди. Бу функция ҳам осон ва ундан фойдаланиш ортиқча иш талаб қилмайди. Агар сиз фотосурат ёки видео жўнатмоқчи бўлсангиз, керакли файлларни белгилаб оласиз ва шундан сўнг мессенжерда пайдо бўлган "+" белгисини босасиз.
Айтиш жоизки, «iPhone», «iPad» ҳамда «iPod Touch» фойдаланувчилари ҳам энди тунги режимни автоматик ишга тушириш функциясидан маза қилиб фойдаланишлари мумкин. «Android» тизимида бу жиҳат бир неча ҳафта илгари ишга туширилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)