Apple компанияси iPad’нинг янгиланган версиясини тақдим қилди (видео)

  • 28-03-2018, 14:22
  • 1 033
  • Технология
  • Apple компанияси iPad’нинг янгиланган версиясини тақдим қилди (видео)
    Таълим олишга бағишланган Apple Education Event тадбирида Apple компанияси iPad планшетининг талабалар ва мактаб ўқувчилари учун махсус яратилган янги версиясини тақдим қилди. Янги модел ҳам Pro-версия каби Apple Pencil стилусини қўллаб-қувватлайди. Бунгача стилус фақатгина 10,5 ва 12,9 дюймли iPad Pro’ларда ишлаган.

    9,7 дюймли планшет бармоқ излари сканери Touch ID, A10 Fusion процессори, 8 мегапикселли орқа камера ва 10 соат давомида қувватни ушлаб турувчи аккумулятор билан жиҳозланган. Янги қурилмада iPad Pro’дан фарқли равишда, ташқи клавиатуралар учун коннектор мавжуд эмас.
    [media=https://youtu.be/ckEnOBpksGs]
    Планшет мактаб ўқувчилари учун 299 доллардан, бошқалар учун эса 329 доллардан таклиф қилинмоқда. Қурилмага тадбир якунлангандан кейиноқ буюртма бера бошлаш мумкин ва у мижозларга апрелдан етказиб берила бошланади.

    Apple тадбирда iPad билан бирга iWork офис дастурларининг янгиланган пакетини тақдим қилди. Бу дастурлар орасида Pages, Numbers ва Keynote бор ҳамда улар Apple Pencil билан ишлай олади. Янги iPad шунингдек бошқа компаниялар стилуслари билан ҳам ишлай олиши маълум қилинган.

    Apple шунингдек Shared iPad функциясини эълон қилган. Бу функция бир нечта фойдаланувчиларга бир қурилмадан фойдаланиш имконини беради. Планшетларни Apple School Manager тизими ёрдамида бошқариш мумкин. Ўқувчилар учун iCloud сақлагичида бепул 200 гигабайт хотира тақдим қилинади.

    Манба: Kun.uz

    » » Apple компанияси iPad’нинг янгиланган версиясини тақдим қилди (видео)