16:38 / 29.03.2018
4 914

Дуров Telegram'даги носозликка изоҳ берди

Дуров Telegram'даги носозликка изоҳ берди
Telegram’нинг твиттердаги саҳифасида мессенжер ишидаги носозлик ҳақидаги маълумотларга изоҳ берилди.

«Айни дамда бизнинг Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ давлатларидаги фойдаланувчиларимиз уланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишяпти. Биз бу муаммони ўрганиб чиқмоқдамиз ҳамда тез орада уни бартараф этишга умид қилмоқдамиз», - дейилади хабарда.

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг тушунтиришича, мессенжер ишидаги носозлик Европада серверлар кластерида таъминот узиб қўйилгани туфайли юз берди. Бу ҳақда твиттердаги саҳифасида ёзган.

«@telegram серверлари кластерида таъминотнинг ўчириб қўйилиши Европада муаммоларга олиб келди. Биз буни тўғирлаш устида ишламоқдамиз, бироқ кўп нарса маълумотларни қайта ишлаш маркази провайдери энергетик ускунани соз ҳолатга келтиришига боғлиқдир», - дея маълум қилди Дуров.

Аввалроқ МДҲ ва Европа мамлакатларида Telegram ишламай қолгани хабар берилганди. Айни вақтда Ўрта Осиёдан ташқари, Россия, Украина ва Беларусь каби МДҲнинг бошқа мамлакатларида, шунингдек, Яқин Шарқ ва Европанинг айрим давлатларида, АҚШнинг Калифорния штатида ушбу мессенжердан фойдаланиб бўлмаяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дуров Telegram'даги носозликка изоҳ берди