4 100
Цукерберг: "Facebook’га юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун бир неча йил керак бўлади"
Facebook раҳбари Марк Цукерберг компанияга у дуч келган муаммоларни ҳал қилиш учун бир неча йил керак бўлади, деб ҳисобламоқда. У бу ҳақда Vox интернет-сайтида эълон қилинган интервьюсида маълум қилган.
“Бу муаммоларни ҳал қилиш нуқтаи назаридан, фикримча, бу биз етарлича сармоя қилмаган ҳолатдир. Ўйлашимча, биз бу ўпирилишдан ўтиб оламиз, бироқ бунга бир неча йил талаб этилади. Мен бу муаммоларни 3 ёки 6 ой ичида ҳал қилишни истардим, бироқ ҳақиқат шундаки, бу масалаларни ҳал қилиш кўпроқ вақт олади”, деб айтган Цукерберг.
Цукерберг компания хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи ходимлар сонини кўпайтираётганини таъкидлаб ўтган.
Мартда ижтимоий тармоқ Cambridge Analytica британ компанияси Facebook’нинг 50 млндан кўпроқ фойдаланувчиси шахсий маълумотларини қўлга киритишга муваффақ бўлгани ҳақидаги хабардан кейин можаро марказида қолди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради