5 484
Цукерберг: "Россиянинг «троллар фабрикаси» иши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларига қарши қаратилган эди"
Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўз компанияси Россиянинг «троллар фабрикаси» сифатида машҳур бўлган «Интернет тадқиқотлар агентлиги» (Internet Research Agency, IRA) компаниясига тегишли бўлган 270 дан ортиқ саҳифа ва аккаунтларни аниқлаб, блоклаб қўйганини маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.
Цукерберг ушбу аккаунт ва саҳифалар ўз контенти учун эмас, балки IRA томонидан назорат қилингани сабабли ёпиб қўйилганини айтди.
«Блоклаб қўйилган аккаунт ва саҳифалар Россияда яшайдиган одамларга, шунингдек, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Украина каби қўшни мамлакатлардаги рус тилида сўзлашувчиларга ҳам қаратилган эди», — деди Цукерберг.
Facebook асосчисининг сўзларига кўра, IRA алдов йўли билан фаолият юритиб, АҚШ, Европа ва Россиядаги одамларни манипуляция қилишга интилган. «Биз уларни Facebook’да бошқа кўришни истамаймиз», — деди Цукерберг.
Нашр эслатишича, шу йилнинг февралида АҚШ ҳукумати Россиянинг 13 фуқаросига ва учта ташкилотига 2016 йилги сайловолди кампаниянинг боришига аралашишга уриниш бўйича расмий айблов илгари сурди. АҚШга қарши тил бириктиришда айбланаётганлар орасида «Интернет тадқиқотлар агентлиги»нинг 12 нафар ходими бор. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди