«Telegram» блокланса россияликлар нима қилади?

  • 14-04-2018, 09:42
  • 1 391
  • Технология
  • «Telegram» блокланса россияликлар нима қилади?
    «Роскомнадзор» ҳамда «Telegram» раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтаётган суд ишлари фонида агарда «Telegram» бутунлай тақиқланса, россияликлар қайси мессенжердан фойдаланишга ўтиши мумкинлиги таҳлил қилиб кўрилди.

    Аниқланишича, фойдаланувчиларнинг аксарияти «Telegram» каби бошқа мессенжерларни эмас, балки уни блокировкасини айланиб ўтишни маъқул кўраркан.

    Ўтказилган сўровномада 21 минг фойдаланувчи иштирок этди. «Telegram»га муқобил сифатида «WhatsApp», «TamTam», «Viber», «ICQ», «Facebook», «Skype», «ВКонтакте» ва «Mail.Ru Агент» тақдим этилган. Шунингдек, иккита қўшимча вариант ҳам бўлган — мессежерлардан бутунлай воз кечиш ёки блокировкани айланиб ўтиш усулларидан фойдаланиш.

    Овоз берганларнинг деярли ярми «VPN кўчириб оламан ва «Telegram» билан хайрлашмайман» пунктини танланган. Одамлар ўзлари учун севимли бўлиб қолган мессенжердан фойдаланиш учун тезликдан воз кечишга ёки VPN-сервислар учун пул сарфлашга ҳам тайёр.

    Бундан ташқари сўровномада «WhatsApp» катта фарқ билан бошқа мессенжерлардан олдинга ўтиб кетди — фойдаланувчиларнинг деярли учдан бир қисми айнан ушбу мессенжерни танланган. Ундан кейинги ўринни «Viber» ҳамда мессенжерлардан бутунлай воз кечиш банди эгаллаган.

    » » «Telegram» блокланса россияликлар нима қилади?