Фото: Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойида Хитой Халқ Республикасига қилган давлат ташрифи доирасида «Умумтаълим мактабларининг 5-9-синфларида информатика ва чет тили фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш (1-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш учун грант маблағларини ажратиш бўйича келишув амалга оширилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Мазкур келишув асосида икки давлат ўртасида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида республика миқёсида умумтаълим мактабларининг информатика ва чет тили хоналарини жиҳозлаш учун 1303 комплект замонавий компьютер техникаси мажмуасини етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу комплект ўқитувчи учун компьютер (принтер билан), ўқувчилар учун компьютерлар, интерактив доска, проектор, кондиционер, стабилизатор, кабел ва тармоқ ускуналаридан иборат.
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Бугун, 18 апрель куни Сергели туманидаги 55-сонли мактабда мазкур лойиҳа доирасида замонавий компьютер ва АКТ воситалари билан жиҳозланган дастлабки мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь иштирок этди.
Фото: Халқ таълими вазирлиги
«Умумтаълим мактабларининг 5-9-синфларида информатика ва чет тили фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш (1-босқич)» лойиҳаси асосида юртимиздаги умумтаълим мактаблари умумий қиймати 108.8 млн. юань (17 млн. АҚШ доллари) миқдорида 18 886 комплект замонавий компьютер, 1303 комплект интерактив доска ва проекторлар билан жиҳозланади.
Фото: Халқ таълими вазирлиги “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди