
АҚШнинг Мичиган штатида яшовчи рассом Ноa Деледда ноодатий санъат намуналарини яратади. У ичимликларнинг алюминий банкаларидан мураккаб нақшли ҳайкаллар ясайди. Meduza'га таяниб Дарё нашри унинг ижод намуналарига эътибор қаратди.
Ҳайкалларни ясаш учун Деледда қумқоғоздан ва текисловчи аппаратдан фойдаланади. Нақшлар бош бармоқ ёрдамида шакллантирилади. Бу усулни рассомнинг ўзи ўйлаб топган ва уни йиллар давомида мукаммаллаштирган.
Деледданинг иши Канада, Швейцария, Италия ва Хитойда намойиш қилинган. Рассом асарларини ўзининг сайтида сотади, уларнинг нархи икки минг доллардан бошланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар