Фото: «Hi-tech.mail.ru»
Қайта ишлашдаги мураккаблик — пластикнинг асосий муаммоси ҳисобланади. У деярли парчаланмайди, дарё ва денгизларни ифлослантиради, тирик организмларда тўпланиб қолади. Америкалик олимлар мазкур муаммога ечим топди, деб хабар беради «Xabar» нашри.
Улар деярли чексиз миқдорда полимерлаш ва деполимерлаш хусусиятига эга пластикни олишга муваффақ бўлди. Янги бирикмага мономер сифатида гамма-бутиролактон молекуласидан фойдаланилган. Полимерлаш жараёни алоҳида шароитларни талаб этмайди: реакция хона ҳароратида ва минимал миқдордаги катализаторлар иштирокида амалга ошади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги материал пластикнинг замонавий турларига мос келади. Унинг ўзига хос жиҳати — кўп маротаба қайта ишлаш имкониятига эга эканлиги. Материал осонликда 120 даража Цельсийда парчаланади. Шу билан бирга олинган мономерлардан яна пластик яратишда фойдаланиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади