11 128
Аэропоника усулида картошка уруғи етиштириш тажрибаси Президентимизда катта таассурот қолдирди (фото)
Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Корхона фаолиятини 2015 йилда ёнғоқ, майиз ва ковулни экспорт қилишдан бошлаган. Ҳозирда бу ерда кунгабоқар, фасол, уруғлик картошка, дурагай маккажўхори, помидор ҳам парваришланмоқда.
Жамият томонидан интенсив боғ ташкил этилиб, экспортбоп мевалар етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 9,6 миллиард сўм бўлиб, йилига 4 минг 600 тонна ёнғоқ етиштириш, бир йилда 40 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот олиш режалаштирилган. Ҳосилнинг 70 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилган.
Президентимиз мазкур корхона имкониятлари билан танишди. Интенсив усулда қурилган иссиқхонани кириб кўрди.
Корхонанинг 17 сотихлик тажриба участкасида мева-сабзавотлар синовдан ўтказилаётир.
Аэропоника усулида картошка уруғи етиштириш тажрибаси Президентимизда катта таассурот қолдирди. Ёш олим Шерзод Тошпўлатов татбиқ этган бу усул орқали анъанавий усулга нисбатан 6 баробар юқори ҳосил олиш мумкин.
Давлатимиз раҳбари ушбу тажриба асосида Наманганда картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир махсус қарор ишлаб чиқиш, бутун мамлакатимизга ҳосилдор уруғ етказиб бериш бўйича топшириқ берди.
Шу ернинг ўзида 2018-2019 йилларда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, пиллачиликни ривожлантириш, тутзорлар ташкил этиш, қурғоқчил майдонларнинг сув таъминотини яхшилаш, пахтадан бўшаган ер майдонларига бозоргир экинлар экиш, булар орқали вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди
Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди
Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди
БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади