15:59 / 05.05.2018
4 015

Канаданинг «Kolony Robotic» компанияси мутахассислари уй ҳайвонларини зерикишга қўймас робот турини яратишди

Канаданинг «Kolony Robotic» компанияси мутахассислари уй ҳайвонларини зерикишга қўймас робот турини яратишди
Роботга «Mia» деб ном берилган. У ўз йўлида ҳар қандай тўсиқларни айланиб ўта олиш, ҳатто, зиналардан тўғри тушиш ва кўтарилишга ҳам ўргатилган.

Алоҳида дастурни «iOS» ёки «Android» тезкор тизимида ишловчи смартфонга ўрнатгач, уйдаги жониворларингиз билан бу робот қачондан қачонгача ўйнаши, уларни тинчлантириб туриши мумкинлигини белгилайсиз. Кўрибсизки, сиз уйда йўқлигингизда робот итни ҳам, мушукларни ҳам чалғитиб, уларни ўзи билан бирга сайр қилишга, ўйнашга, дам олишга чорлаб туради.

Роботнинг ички қисмига жониворлар суйиб истеъмол қиладиган егуликлар ҳам жойланади. Робот шулар билан уй жониворларини сийлайди. Ана шу нарса уй ҳайвонлари эгасининг йўғида роботга талпинишини таъминлаб беради. Роботнинг корпуси жуда пишиқ материалдан тайёрланган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Канаданинг «Kolony Robotic» компанияси мутахассислари уй ҳайвонларини зерикишга қўймас робот турини яратишди