19:41 / 05.05.2018
4 158

Twitter фойдаланувчилардан ўз паролларини ўзгартиришни сўради

Twitter фойдаланувчилардан ўз паролларини ўзгартиришни сўради
Twitter ижтимоий тармоғи ўзининг 330 миллиондан ортиқ фойдаланувчисига аккаунтларининг паролларини ўзгартиришни тавсия қилди. Шундай огоҳлантиришлар фойдаланувчиларга юборилган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Twitter логинлар ва паролларни одатдагича ҳимоялайди — сервис фойдаланувчининг маълумотларини шифрланган ҳолда сақлайди. Тизимдаги хатолик сабабли аккаунтларнинг бир қисми ҳимоясиз қолган.

«Биз бу хатони сезиб қолдик ва бундай хато бошқа рўй бермаслиги устида ишламоқдамиз», — дейилган компания баёнотида.

Шу билан биргаликда айнан қанча аккаунт ҳимоясиз қолгани маълум қилинмаган. Reuters ўз манбасига асосланиб ёзишича, пароллар бир неча ой мобайнида ҳимоясиз бўлиб келган.

Twitter жамоаси фойдаланувчиларга Twitter, TweetDeck, Tweeten ҳамда Twitterrific хизматларидаги паролларни ўзгартиришни тавсия қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Twitter фойдаланувчилардан ўз паролларини ўзгартиришни сўради