Apple’нинг бозордаги қиймати 931 млрд долларга етди

Apple’нинг бозордаги қиймати 931 млрд долларга етди
Bloomberg нашри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 4 май куни Apple акциялари нархи Уоррен Баффет тузилмалари томонидан компаниянинг яна 75 млн акциялари сотиб олингач тарихий максимумга етди.

Nasdaq биржасида Apple акцияси $183,49 турган – бу савдолар очилишидагидан 3,7%га кўпроқ. Натижада компаниянинг бозордаги қиймати $931 млрд.га етди.

Аввалроқ Apple ҳисоботини эълон қилганди. Унга кўра, унинг акциялари нархи йил бошидан бери 8%га ўсди. Агентлик тахминига кўра, Баффет келишувга 14 млрд доллар сарфлаган.

Келишув натижасида Баффетнинг компанияси Apple’нинг катталик бўйича учинчи сармоядорига айланди.

Манба: Kun.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар