17:25 / 18.05.2018
4 954

Хакерлар биринчи бор «Telegram»даги маълумотларни ўғирлашди

Хакерлар биринчи бор «Telegram»даги маълумотларни ўғирлашди
Компьютерлар хавфсизлиги билан шуғулланувчи «Cicco Talos» компанияси мутахассислари «Telegram» мессенжерининг компьютерлар учун мўлжалланган версиясидаги маълумотларни ўғирлашга қодир зарарли дастурни аниқлади. Ушбу дастур рус тилида сўзлашувчи «ўлжа»ларга йўналтирилган ва анонимайзер хизматларига боғлиқ IP-манзилларни четлаб ўтади, деб хабар берди «Хабар» нашри.

Тахминларга кўра, дастур муаллифлари «Racoon» ва «Enot272» ники остидаги рус тилида сўзлашувчи хакерлар бўлиши керак.

«Тезкор таҳлилларга таянадиган бўлсак, «Racoon Hasker» рус тилида сўзлашади ва «Python» дастурлаш тилини жуда яхши билади. Масалан, фойдаланувчининг уй каталогида CP-1251 кодлаш схемаси ишлатилади, бу асосан рус ёки украин тилларида бажарилади», — дея таъкидлайди экспертлар.

2018 йилнинг апрелида хакер «Telegram»га икки марта ҳужум уюштирган ва кеш файлларини, шунингдек, мессенжернинг шифр калитларини қўлга киритган. Ушбу калитлар мунтазам ўзгариб туради, шундай экан хакер барча фойдаланувчилар ёзишмасини ўқий олмайди.

«Telegram» кешида фойдаланувчиларнинг ёзишмалари — ҳужжатлар, видео ва аудиоёзувлар, суратлар сақланади. Зарарли дастур мессенжернинг фақатгина компьютерларга мўлжалланган версиясига ҳужум қилмоқда.

«Telegram» маъмурияти ҳозирча бу борада ҳеч қандай маълумот бермади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хакерлар биринчи бор «Telegram»даги маълумотларни ўғирлашди