
Москва метросининг «Сходненская» ва «Речной вокзал» бекатларини боғлаб турувчи замонавий осма йўллар уч йил давомида жамоат таранспортига айланиши режалаштирилмоқда, дея айтиб ўтди Наталья Сергунина 24-26 май кунлари ўтказилаётган Петербург халқаро иқтисодий форумда (ПМЭФ-2018).
Сергунина бундай ҳаво йўли лойиҳасини Давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга ошириш таклиф этилаётганини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, янги транспорт воситасининг қурилишидаги инвестицияларнинг тахминий миқдори 4 млрд. рублни ташкил этади.
Транспортнинг янги қулай кўриниши Химкинск сув омбори ажратиб турган икки ҳудудни бирлаштириб,бориш вақтини 45 дақиқадан 7 дақиқагача қисқартиради. У кун давомида 19 минг нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Тўловлар карта орқали амалга оширилади.
Москва иқтисодий сиёсати ва ривожланиши департаменти раҳбари Владимир Ефимовнинг айтишича, бундай ташаббус шаҳар аҳолисида катта қизиқиш ўйғотади. Шунингдек, транспорт билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар