Замонавий технологиялар кундалик ҳаётимиздаги барча нарсаларни яхшилашга қодир. Ҳатто ўнлаб йиллардан бери дастлабки ҳолатини ўзгартирмасдан келаётган соябонларни ҳам. Масалан, Япониянинг «Asahi Power Services» компанияси куни кеча ўз эгасини ёмғирдан ҳимоя қилишга қодир учар соябонни яратди, деб хабар беради «Хабар» нашри.
Мазкур конструкциянинг асосини дрон ташкил этади. Дрон мобиль телефон билан алоқа ўрнатади ва мунтазам равишда смартфон соябон остида бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари дрон ўз хўжайинини таниш қобилиятига эга камералар билан жиҳозланган.
«Учар соябон ғояси иккала қўлим ҳам банд бўлганида ёғиб юборган жала вақтида келганди. Ҳозир асосий масаламиз — соябоннинг таннархини арзонлаштириш, шунингдек, дронни ҳавода бошқа дронлар билан тўқнашиб кетмасликка ўргатишимиздир», — дейди «Asahi Power Services» асосчиси ва президенти Кензи Сузуки.
Учар соябоннинг оғирлиги 5 килограммни ташкил этади, батареяси эса 20 дақиқа давомида қувватланишсиз ишлай олади. Айни вақтда компания мутахассислари қурилманинг оғирлигини1 килограммга тушириш ва ишлаш самарадорлигини 1 соатга етказиш устида меҳнат қилмоқда. Қурилма 2019–2020 йилларда 275 доллар атрофида сотувга чиқади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?