Фото: «Nv.ua»
«Shift» блокчейн стартапи «Apple»ни ўзининг янги функцияси логопини ўғирлаганликда айблаб, судга берди. Стартап «iOS» яратувчиларидан 200 минг доллар талаб қилмоқда, деб хабар беради «Хабар» нашри.
«Apple»нинг янги логотипида «iOS» дастурининг расмлари устма-уст жойлашган. «Shift» логотипи эса худди шу ранглардан иборат дизайнга эга. Иккала ҳолатда ҳам конструкция S ҳарфини ёдга солади.
![]()
Фото: «Nv.ua»
«Shift» юристининг таъкидлашича, компания мижозлари фирманинг савдо маркасига ўрганишлари учун расмий логотипни тарқатиш йўлида «анча вақт ва меҳнат» сарфлайди. Шу сабабли компания «Apple»дан ушбу логотипини олиб ташлашни ёки 200 минг доллар тўлашини талаб қилмоқда.
«Энг кўп маблағга эга «Apple» компанияси бизнинг логотипимизни ўғирлагани жуда ғалати», — дейди «Shift» вакили.
Ҳозирда «Apple» ушбу даъво аризасига изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Калифорния суди «Samsung» компаниясига патент қоидаларини бузганлиги учун «Apple» корпорацияси ҳисобига 539 миллион доллар тўлаш мажбуриятини қўйган эди. Энди эса «Apple»нинг ўзини бошига шундай савдо тушмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

iPhone’ларнинг «Малика» савдо марказидаги нархлари (2017 йил 27 март)

«Малика» савдо марказида iPhone нархлари (2017 йил 1 март)

«Малика» савдо марказида iPhone нархлари (2017 йил 20 февраль)

«Малика» савдо марказида iPhone нархлари (2017 йил 5 февраль)

Apple Samsung`дан 180 млн доллар талаб қилмоқда

Apple’нинг олтин ақлли соати нархи 10 минг доллар бўлиши маълум қилинди