22:03 / 27.06.2018
4 995

Хитойда жосус кабутарлар хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилди

Хитойда жосус кабутарлар хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилди
Фото:«Sabah.com»
Хитой ҳукумати уйғурлар яшайдиган Шинжон вилоятидан бошлаб 5 та ҳудудни жосус-робот кабутарлар орқали кузатиб бора бошлади. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

Ҳонконгда жойлашган «South China Morning Post» газетаси маълумотларига кўра, Хитой қўшини сўнгги йилларда жосус-робот кабутарлар ҳамда дронлар орқали асосан мусулмонлар яшайдиган ҳудудларни кузатиб бораяпти.

Жосус-робот кабутарни Хитой қўшинларининг буюртмаси асосида Шиань шаҳридаги Шимоли-ғарб техника университети профессори Сонг Бифенг ихтиро қилган.

Яқин келажакда бу жосус-робот кабутарларнинг вазифалари янада кенгаяди.

Жосус-робот кабутарларни табиий кабутарлардан ажратиш қийин. Мутахассисларнинг айтишича, роботлар овозсиз ҳаракат қилиб, жонли кабутарга 90 фоиз ўхшайди.

1,54 миллиард АҚШ доллари қийматига тенг лойиҳа яқин келажакда фақат ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида эмас, балки фавқулодда ҳолатлар, атроф-муҳитни асраш, шаҳарлар лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳам қўлланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда жосус кабутарлар хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилди