14:38 / 30.06.2018
4 458

Boeing товуш тезлигидан тез учувчи лайнер яратмоқчи

Boeing товуш тезлигидан тез учувчи лайнер яратмоқчи
Boeing компанияси соатига 6,5 минг кмдан тезроқ уча оладиган йўловчи самолётини ишлаб чиқармоқчилигини эълон қилди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.

Янги самолёт Атлантика океанини тахминан 2 соатда, Тинч океанини эса 3 соатда учиб ўта олади. Атлантика орқали учиб ўтиш бўйича тезлик рекорди “Конкорд”самолётига тегишли бўлган. Ушбу самолётда океан 2 соат 52 дақиқада учиб ўтилган. Бугунги кунда товуш тезлигигача учувчи лайнерлар Лондондан Нью-Йоркка деярли 7 соатда учиб боради.

Boeing’да янги самолёт яратилса, исталган одам бир кун ичида Атлантикани кечиб, яна ортга қайта олишига умид қилинмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, янги самолётнинг тажрибавий намунаси 2023 йилдан кейин осмонга кўтарилади. Boeing ушбу самолётда мунтазам рейсларни 2030-йиллар охирида йўлга қўймоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Boeing товуш тезлигидан тез учувчи лайнер яратмоқчи