Жорий йилда, апрелнинг иккинчи ярмида тақдим қилинган Honor 10 ўтган уч ой давомида 3 миллион дона сотилган. Бу тўғрида ишлаб чиқарувчининг ўзи хабар бермоқда.
Жумладан, ушбу моделдан Хитойнинг ўзида 1 млн дона сотилган. Қолган 2 млн дона смартфон жаҳоннинг турли давлатларида харид қилинган. Экспертларнинг фикрича, муваффақиятли савдонинг бош омили флагман смартфоннинг $500 АҚШ долларидан пастроқ баҳода сотилиши билан боғлиқ.
Honor 10 "Aurora Glass Design" услубидаги дизайн, "пешонаси"да кесиғи бор ҳамда Kirin 970 процессори, "сунъий ақл" технологиясига эгалиги билан бир қарашдаёқ диққатни тортади.
5.84 дюймли FHD+ экран Huawei P20 моделининг экранига ўхшаб кетади. Бу дисплей олд панелнинг 82.6 фоиз қисмини эгаллаб олган. Ён, тепа ва пастки ромлар анча юпқалашган.
Смартфон 4 гигабайтли тезкор ҳамда 64/128 гигабайтли доимий хотира билан таъминланган.
3,400 мА соат ток сиғимли аккумулятор эса куч-қувватга масъул. Honor 10 модели, шунингдек 5V/4.5A технологияси бўйича тезкор қувват олиш имкониятига эга бўлган. Яъни, 25 дақиқада қувватини 50 фоизга тўлдириб олади.
Смартфоннинг орқа панелида 16 мегапикселли RGB (рангли) сенсор ҳамда 24 мегапикселли монохром (оқ-қора) сенсор мавжуд. Уларнинг ёруғлик тақсимловчи линзаси f/1.8 стандартли. Бош камера ҳам "сунъий ақл" тизимига эга бўлган.
Селфи учун Honor 10 моделига 24 мегапикселли камера сенсори ўрнатилган. Бу сенсор қиёфани 3D ўлчамда сканер қилади. Смартфон Ўзбекистонда ўртача 450 АҚШ долларидан сотилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?