12:24 / 19.07.2018
4 563

Ўзбекистонда жамоат транспортида видеорегистратор мажбурий тартибда ўрнатилади

Ўзбекистонда жамоат транспортида видеорегистратор мажбурий тартибда ўрнатилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида ҳукуматнинг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, 2019 йил 1 июлдан мулкчилик шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади.

Ҳуқуқбузарлик қайд этилган видеоёзувларни юборган фуқаролар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

Видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган видеоёзувларни тақдим этган фуқароларнинг шахсий маълумотлари ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда жамоат транспортида видеорегистратор мажбурий тартибда ўрнатилади