date
views 6 484

Ўзбекистон ва Россиядаги Beeline Ўзбекистон абонентлари учун бонуслар ҳадя этмоқдалар – ойига $20га қадар!

Ўзбекистон ва Россиядаги Beeline Ўзбекистон абонентлари учун бонуслар ҳадя этмоқдалар – ойига $20га қадар!

Beeline қулай мулоқот учун ҳалқаро акцияни жорий қилмоқда. Энди Россиядаги Beeline абоненти бўлган ва “Всё” тариф режаларининг биридан фойдаланадиган яқинлари бор компания абонентлари алоқа хизматлари учун ҳар ой 20$гача бўлган миқдорда бонусга эга бўладилар.

“Агар сизнинг яқин ва дўстларингиз Москва ёки Санкт-Петербургда бўлсалар, уларга “Всё” тариф режаси ёқилган Beeline SIM-картасини ҳарид қилишларини тавсия этишингизнинг ўзи кифоя, – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Агар у ёқилиб сизнинг рақамингизни севимли рақамлар рўйҳатига қўшса, сиз автоматик тарзда, шу ерда, Ўзбекистонда ўз балансингизга бонусларни оласиз”.

Бонус миқдори абонентнинг қариндоши ёки яқин инсони уланган “Всё” тариф режалари турига, ҳамда Россиядаги “Билайн” мобил алоқаси учун сарфлаган маблағига қараб белгиланади. Акция доирасида энг кўпи 5$ миқдорида Beeline Ўзбекистоннинг тўрт рақамига бонуслар тақдим этилиши мумкин. Шунда, рақамлар ўзгартирилиши мумкинҲар бир Beeline Ўзбекистон рақами Билайн Россиядаги бир рақамдан бонуслар олиши мумкин.

Тақдим этилган бонусларни Ўзбекистон бўйлаб барча қўнғироқ ва SMS‘лар учун, мобил Интернет ва мавжуд тариф режаси бўйича абонент тўлови учун сарфлаш мумкин. Бонуслар тақдим этилган кундан бошлаб 180 кун амал қилади. Кейинг ой учун тақдим этилган бонуслар аввалги бонусларнинг қолдиғИ билан қўшилади ва сўнги бонуслар тақдим этилган кундан бошлаб яна 180 кунга узайтирилади. Бонусларни пулга алмаштириш ёки бошқа абонентларга ўтказиш мумкин эмас. Бонусли балансни *103# коди орқали текшриш мумкин.

Акция Москва ва Санкт-Петербургдаги россиялик абонентлар учун амал қилади. Акция ҳақида батафсил маълумот www.beeline.ru
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон ва Россиядаги Beeline Ўзбекистон абонентлари учун бонуслар ҳадя этмоқдалар – ойига $20га қадар!