«Ўзбектелеком» операторлар ва провайдерларга Интернет-каналлар учун тарифларни пасайтирди, деб хабар беради компания матбуот-хизмати.
«9 август куни «Ўзбектелеком» АК бош директори Шуҳрат Қодиров томонидан мобил ва қайд этилган алоқа операторлари ва провайдерларига чекланмаган ҳажмдаги трафикнинг 1 Мбит/с учун UZTELECOM Интернет-каналлари тарифларини 176 682 сўмдан 169 065 сўмгача пасайтириш тўғрисида қарор имзоланди», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бир ойда компания иккинчи марта Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун тарифларни пасайтирмоқда.
Бундан аввал тарифларнинг пасайиши 19 июль куни эълон қилинган. Унга кўра тарифларнинг нархи 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмгача пасайтирилган эди. Шундай қилиб, нархларнинг умумий арзонлашиши 3%ни ташкил этди.
«Ўзбектелеком» хабарида таъкидланишича, ҳар бир мобил алоқа оператори ва провайдер тақдим этувчи хизматларининг охирги истеъмолчи учун нархларини мустақил равишда белгилайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбектелеком»да ўзгаришлар юз бергани, аввалги бош директор яна раҳбар этиб тайинлангани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Damas учун онлайн контрактация очилади