
Британиядаги «Goldgenie» компанияси ўзининг «iPhone XS» махсус смартфонларини ишлаб чиқди. Шубҳасиз, бу смартфонлар оддий фуқаролар эмас, аксинча, миллиардерлар учун мўлжаллаб ишлаб чиқилган.
Сабаби, смартфон корпуси соф олтиндан ясалган. Орқа тарафига «Apple» логотипи жойлаштирилган. Ажабланарлиси, бу компания смартфонлари ҳақиқий «Apple» компаниясига умуман алоқадор эмас. Британиялик тадбиркорларнинг ўзлари шуни хоҳлашибди ва янгилик яратишибди.
Смартфонларнинг хотираси 256 ГБ ни ташкил этади. Баҳоси эса… Ҳа, ҳамма гап нархида. «iPhone XS» смартфонлари баҳоси 113 000 доллар миқдорида белгиланган. Бу одатий «Айфон»дан 100 баробар қиммат демакдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар