09:28 / 23.08.2018
4 079

Бир вақтнинг ўзида юз минглаб камералардан қиёфани таниш тизими намойиш этилди

Бир вақтнинг ўзида юз минглаб камералардан қиёфани таниш тизими намойиш этилди
Россиянинг қиёфани таниш соҳасида дастурлар яратиш билан шуғулланувчи NtechLab компанияси FindFace Public Safety деб номланувчи янги технология тақдимотини ўтказди. Тизимнинг хусусияти шундаки, у бир вақтнинг ўзида юз минглаб камералардан келаётган видеотасвирларни қайта ишлай олади.

Тасвирда хавфсизлик ходимларини қизиқтираётган қиёфалар пайдо бўлиши билан тизим уларни бир лаҳзада аниқлайди ва ходимларга тегишли хабар жўнатади. Бу жиноятларни тезкорлик билан аниқлашда жуда қулайдир. FindFace Public Safety видеокузатув архивларидаги ёзувлардан ҳам қиёфаларни излай олади.

NtechLab ходимларининг айтишларича, янги технология бутун Россия бўйича ягона хавфсизлик ва тезкор ҳаракатланиш тизимини яратиш имконини беради. Ундан одамлар оммавий тўпланадиган жойларда ҳамда кириш чекланган масканларда фойдаланилади. Қайд этилишича, FindFace Public Safety террорчилик таҳдидларининг олдини олишда ва йирик тадбирларга ташриф буюрувчиларни аниқлашда жуда қулайдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Бир вақтнинг ўзида юз минглаб камералардан қиёфани таниш тизими намойиш этилди