Навоий вилоятида 9-синф ўқувчиси Хумоюн Ҳайдаров қўлда кўтариб юриладиган “холодильник”, яъни “Мобил музлаткич” ясади. Ихтиро муаллифининг айтишича, у асосан тиббиётда аъзоларни кўчиришда ишлатишга мўлжалланган. Бу хақда Turon24 хабар бермоқда.
2002 йилда Навоий шаҳрида таваллуд топган Ҳ.Ҳайдаров айни пайтда вилоятдаги ёш олимлар клуби сардори. У жорий йилнинг 17 январ куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Политехника музейи ҳамда “Узавтосаноат” АЖ томонидан ташкил этилган “Ёш ихтирочилар” танловида қатнашган эди. Унда қиш кунлари ҳам ишлатилиб, уйга газ чиққанда хабар берадиган “Ақлли вентилятор” ихтироси билан “Энг яхши муҳандислик иши” номинациясида ғолиб бўлган.
Ёш ихтирочи 16-18 август кунлари Мексика давлатида ўтказилган “First Global Challange” халқаро робототехника олимпиадасида ҳам иштирок этиб, Марказий Осиё ихтирочилари ўртасида мутлақ ғолибликни қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди