
Xiaomi компанияси ўзининг энг арзон — Xiaomi Notebook Youth Edition ноутбукини тақдим этди, деб хабар берди Kun.uz.
Ноутбук нархи 670 долларни ташкил этади.
Модель FullHD дисплейи диагонали 15,6 дюйм бўлиб, Intel Core i5 процессори билан жиҳозланган. Тезкор хотира ҳажми 8 Гбга тенг. Ноутбукка шунингдек, GeForce MX110 видеокартаси ўрнатилган.
Бундан ташқари, Xiaomi Notebook Youth Edition бир гигабитли Ethernet, HDMI порти, битта USB 2.0 ва иккита USB 3.0 тирқишига эга.
Xiaomi ўтган ойда ўзининг энг арзон флагман смартфони Pocophone’ни намойиш этганди, унинг нархи 300 доллардан бошланади.

“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.