Австралиянинг «Curtin» университети олимлари қуёш энергиясини водород каби тоза ёқилғига айлантирадиган катализатор вазифасини ўтовчи нанокристалларни аниқлади, дея маълум қилади «Xabar» нашри.
Бу кристаллар таркибида заҳарли моддалар йўқ. Тадқиқот гуруҳи раҳбари Гохуа Цзянинг маълум қилишича, қуёш нуридан энергия олиш ва бу энергияни водородга ўхшаш тоза ёқилғига айлантиришда ишлатиладиган катализаторларда платина, иридий ва рутений каби оғир металлар билан кадмий каби яримўтказгичларга эҳтиёж сезилган. Айтилишича, кадмий ўта заҳарли, платина, иридий ва рутений эса жуда қиммат. Нано кристалли янги усул арзон ва зарарсиз бўлиб, уни турли соҳаларда қўллаш мумкин. Аммо гап айнан қайси кристаллар ҳақида кетаётгани маълум қилинмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Қуёш энергиясидан суюқ ёнилғи олинди

Аҳолига қуёш батареяларини ўрнатиш мажбурияти қўйилди

Ўзбекистонлик олимдан "ноёб ихтиро"...

Ўзбекистонлик олим қуёшдан электр энергияси олишнинг янги усулини яратди

Немис олимлари 10 минг қуёшдек ёритувчи тизимни ишлаб чиқишди

Японияда зарядлаш эҳтиёжи бўлмаган смартфон чиқарилади