Интернет яратувчиси уни алмаштиришга қарор қилди

Интернет яратувчиси уни алмаштиришга қарор қилди
Замонавий Интернет яратувчиси Тимоти Бернерс-Ли ўзининг янги тармоғини яратиш ҳақида ўйламоқда, у ҳозирги тармоқни алмаштириши керак. Бу ҳақда Business Insider'га таяниб "Кун" нашри хабар бермоқда.

Ўзининг блогида ихтирочи Inrupt янги тузилмасини тақдим этди, у Бернерс-Лининг Solid лойиҳасини очиқ бошланғич коди билан таъминлайди. Мазкур тузилмалар ва Интернет ўртасидаги асосий фарқ - фойдаланувчилар маълумотларни катта IT-компанияларга бермасдан, уларни қаерда сақлашни ўзлари танлаши мумкин эканида.

Интернет яратувчисининг маълум қилишича, тармоқ ҳозирги ҳолатида «муҳим бурилиш нуқтасига етди».

«Тармоқ адолатсизлик ва бўлиниш воситасига айланди; у уни ўз мақсадлари учун ишлатаётган қудратли кучлар томонидан бошқарилмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Бернерс-Ли.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар