Vertu савдо белгисининг янги эгаси янги маҳсулотни тақдим этди. Техник имкониятлари бўйича янги смартфонни флагманлар эмас, ўртача даражадаги қурилмалар қаторига қўшиш мумкин. Шунга қарамай у қимматбаҳо материаллардан тайёрланган, хусусан, роми титандан, орқа панелида ҳақиқий чармдан фойдаланилган.
Қурилма анъанавий тарзда Буюк Британияда қўлда терилган. Хитойнинг JD.com онлайн-дўконида янги Vertu Aster P смартфони безакланишидан келиб чиқиб 5 минг доллардан 14 минг долларгача бўлган нархда сотиб олиш мумкин.
Vertu Aster P смартфони диагонали 4,9 дюймли FULL HD (1920×1080) AMOLED-дисплей, 12 мегапикселли асосий ва 20 мегапикселли фронтал (селфи) камера, қуввати 3200 мАс бўлган аккумлятор билан таъминланган. Унга Qualcomm Snapdragon 660 процессори ўрнатилган, оператив хотираси 6 гигабайт, ташқи хотираси 128 гигабайтга тенг.
Қурилма қўшполосали Wi-Fi, Bluetooth 5.0, NFC технологиялари ва иккита SIM-картада ишлаш имкониятига эга. SIM-карта слотлари қанотли қопқоқлар билан ёпилган бўлиб, уларнинг орқа томонига қурилмани йиққан кишининг имзоси ўйиб туширилган.
Британиянинг Vertu компанияси дастлаб "Nokia"нинг шўъбаси сифатида ташкил этилган ва қўлда терилган люкс телефонлар ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган. Сўнгги йилларда компаниянинг аҳволи ёмонлашди, бир неча бор эгаси ўзгарди. 2017 йили Британиядаги ишлаб чиқариш қувватлари банкрот бўлгани эълон қилинди.
Ҳозирги вақтда Vertu савдо белгисига Туркиянинг Baferton компанияси эгалик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди