
"Huawei" компанияси "Mate 20" сериясидаги смартфонлар учун ноодатий қувватлагични тақдим этди. Аксессуар 1 терабайт ҳажмдаги флеш-хотирага эга. Бу Хитойда ишлаб чиқарилган смартфон фойдаланувчиларида ўз маълумотларини сақлаб қўйиш ва, ҳар эҳтимолга қарши, уларни қайта тиклаш имкони бўлиши учун қилинган.
Қувватлагич ташқи кўринишидан симсизга ўхшаса-да, аслида смартфон унга кабель билан USB Type-C порт орқали уланади. Маълумотлар фойдаланувчининг хоҳишига қараб – ё автоматик тарзда, ё қўлда кўчириб ўтказилади. Қурилма маълумотларни кўчириш жараёнида смартфонни ҳам қувватлантириб тураверади.
"Power-bank"нинг ўлчами 136 миллиметрга 29 миллиметр, вазни – 270 грамм. Қурилма сув ўтказмайдиган мато билан қопланган, "оёқча"лари – силикон. Нархи ҳозирча маълум эмас.
Баъзи таҳлилчилар "Huawei"нинг бу қурилмасидан ҳайрон – уларнинг фикрича, булутли сервислар оммалашиб бораётган вақтда қувватлагичга флеш-хотирани ҳам жойлаштириш ўринсиз. Шунингдек, ушбу қувватлагичдан фақат "Mate 20" серияси смартфонлари фойдалана олиши ҳам унчалик тўғри эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар