Италиянинг монополияга қарши идораси Apple компаниясини эски қурилмаларини секинлаштиргани ва мижозларни бу ҳақда тегишлича хабардор қилмагани сабабли 10 млн евролик жаримага тортди. Шу сабабга кўра Samsung’га ҳам жарима солинган, бироқ унинг қиймати 2 марта камроқни ташкил қилган.
Италия мутасадди идоралари иккала компанияни ҳам қурилмаларини секинлаштиргани учун 5 млн евролик жаримага тортган. Бироқ АҚШ компанияси мижозларга айфонларда батареяларни қандай қилиб қўллаб-қувватлаш ёки алмаштириш ҳақида ҳеч нарса айтмагани сабабли қўшимча 5 млн евролик жаримага тортилган.
Монополияга қарши идора вакилининг айтишича, Apple ва Samsung тизимларининг янгиланиши “жиддий муаммолар ва смартфонлар унумдорлиги пасайишига олиб келган”, бу эса уларнинг алмаштирилишини тезлаштириб юборган. Таъкидланишича, иккала компания ҳам янги дастурий таъминотнинг қандай таъсир қилиши ҳақида тегишли маълумот тақдим қилмаган ва қурилмаларнинг унумдорлигини қайтариш ҳақида ҳеч нарса маълум қилмаган.
Samsung’га қарши тергов тафсилотлари ошкор қилинмаган. Бироқ тафтишга италиялик харидорларнинг шикоятлари сабаб бўлган. Уларнинг таъкидлашича, компаниялар харидорлар янги қурилмаларни сотиб олиши учун атайлаб эски қурилмаларни секинлаштирган.
Айфонлар секинлашиши билан боғлиқ можаро 2017 йил охирида фойдаланувчилардан бири смартфонлар батареяси алмаштирилганда тезроқ ишлай бошлашини аниқлагандан кейин бошланган. Apple эски аккумуляторга эга смартфонларни атайлаб секинлаштиришини тан олган. Бироқ компания буни фойдаланувчилар ҳақидаги ғамхўрлик билан тушунтирган: процессорнинг такт частотаси пасайтирилиши ҳисобига қурилмаларнинг хизмат муддатини оширишга муваффақ бўлинган.
Шундан кейин АҚШнинг бир неча фуқароси Apple устидан судга арз қилган. Уларнинг фикрича, компания фойдаланувчилардан смартфонларни пасайтириш учун рухсат сўрамай ўзини беадаб тутган. Компания ушбу иши учун узр сўраб, барча мижозларга аккумуляторларни чегирма билан алмаштириб беришни таклиф қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди