09:11 / 30.10.2018
3 070

«Twitter» «лайк»дан воз кечмоқчи

«Twitter» «лайк»дан воз кечмоқчи
Фото: «Twitter»
«Twitter» микроблоглар сервиси маъмурияти «Лайк» тугмасини олиб ташламоқчи деб ёзади «The Telegraph» нашрига таяниб "Xabar.uz".

Нашрнинг ёзишича, ўтган ҳафтада «Twitter» асосчиси Жек Дорси тадбирларнинг бирида сервисдаги юракча шаклидаги тугма ўзига ёқмаслигини билдирган ва яқин вақт ичида ундан воз кечилиши мумкин.

«Twitter» расмий блоги нашрга тезда жавоб қайтарди. Айтилишича, «сервисда фойдаланувчиларни соғлом суҳбатга тортиш учун барча нарса қайта кўриб чиқилади, жумладан, «Лайк» тугмаси ҳам. Бироқ бу иш ҳали бошланғич босқичда, шунинг учун ҳам компания ҳозирча маълумот бера олмайди».

Эслатиб ўтамиз, «Лайк» тугмаси «Twitter»да 2015 йили жорий этилган бўлиб, фойдаланувчиларга ўзларига ёққан твитларни қўшиш вазифасини бажарувчи «Танланганлар» функциясининг ўрнини эгаллаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Twitter» «лайк»дан воз кечмоқчи