Пекиннинг Синхуа университети тадқиқотчилари жуда кучли бўлган толани ихтиро қилишди. Олимларнинг айтишича, бу толадан “коинот лифти”ни бунёд этиш учун ҳам фойдаланиш мумкин деб ёзади Turon24 ахборот агентлиги.
Тадқиқотчилар хулосасига кўра, кашф қилинган толанинг бир сантиметр квадрат ҳажмдагиси 1,6 грамм оғирликка эга бўлиб, қуввати 160 фил оғирлиги ёки 800 тонна юкни кўтаришга етади. Хитой аллақачон бу ихтиро учун патент олишга ҳам улгурди.
Синхуа университети тадқиқотчиси Ван Чанциннинг таъкидлашича, ихтиро қилинган тола жуда кўп вазифаларни бажара олади. Масалан, ундан спорт жиҳозларини ясашда, баллистик зирҳларда, коинотда ҳам фойдаланиш мумкин.
"Женьминь жибао" берган хабарга кўра, тадқиқотчилар коинотга юбориладиган лифт лойиҳаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Мазкур лойиҳани амалга оширишнинг турли йўллари мавжуд. Улардан бири – коинотга радиф йўллашдир. Бунда аппарат ва Ер ўртасида ип тортилади ва лифт шу ипга уланади. Тадқиқотчилар бу жараённи амалга оширишнинг имкони борлигини айтмоқда.
Шу пайтгача “коинот лифти” лойиҳаси ҳақидаги ғоя мавжуд эди холос. Ягона муаммо эса бу лифтни ушлаб турадиган бардошли материал йўқлигида эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди